Сурхондарё ва Хоразмда йирик наркотик партияси ушланди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Сурхондарё ва Хоразмда йирик наркотик партияси ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки йирик ҳолатда катта миқдордаги гиёҳванд моддалар фош этилди.

Биринчи ҳолатда Қўшкўпир туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган ва аввал судланган шахс Урганч тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда унинг ёнидан 4 кг 407 грамм “опий” моддаси аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Иккинчи ҳолатда “Беруний–Урганч” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” автомобили Урганч туманидаги “Чолиш” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган. Унда бўлган, 2002 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахсга тегишли 4 кг 541 грамм “опий” моддаси борлиги аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, ҳар икки ҳолатдаги гумонланувчилар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган наркотик моддаларни Хоразм вилояти ҳудудида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва суд қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Расмийлар фуқароларни бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақириб, 1520 қисқа рақами орқали зудлик билан хабар бериш мумкинлигини эслатди. Шахсий маълумотлар махфийлиги тўлиқ кафолатланиши таъкидланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?