Мирзачўлда мансабдор пора олаётганда қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Мирзачўлда мансабдор пора олаётганда қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширув давомида аниқланган камчиликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштирган.

Маълумотларга кўра, у ушбу ҳолатни “ёпиб юбориш” ҳамда ҳужжатларни судга йўлламаслик эвазига 3 миллион сўм талаб қилган. Бу орқали у расмий жараённи суиистеъмол қилишга урингани айтилади.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Мансабдор шахс пулни умумий овқатланиш маскани раҳбаридан олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Расмийлар фуқароларга бундай ҳолатларга дуч келганда 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди. Шунингдек, мурожаат қилувчиларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланиши кафолатлангани таъкидланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?