11:37 / 20.10.2023
212

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +24...+27 даража бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилояти чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.

Эртага, 21 октябр куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида баъзи жойларда жадаллиги бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

22 октябр, якшанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +7...+12 даража, кундуз кунлари +18...+23 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда 20-22 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 октябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10...+13 даража, кундуз кунлари +20...+23 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият