date

Янги йил кечаси Тошкентда қанча туради?

Янги йил кечаси Тошкентда қанча туради?
Янги йил байрами учун Ўзбекистон меҳмонхоналарида бир кечани брон қилишнинг ўртача нархи 859 минг сўмни (5,8 минг рубл) ташкил этади. Бу ҳақда РБК «Островок» сервиси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Таҳлилчилар меҳмонхона нархлари ўтган йилга нисбатан 6 фоизга арзонлашганини қайд этишмоқда. Ўзбекистон Россия фуқаролари учун Янги йилни ўтказиш бўйича энг оммабоп учта йўналиш қаторига кирди.

Етакчи йўналишлар қаторида Беларусь, Таиланд ва Ўзбекистон бор. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида мамлакатимизга 663,3 мингдан ортиқ россиялик сайёҳ ташриф буюрган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил кечаси Тошкентда қанча туради?