date

Ипотека банк энг фаол банк деб эътироф этилди

Ипотека банк энг фаол банк деб эътироф этилди
2025 йил 27 ноябр куни Ипотека банк OTP Group «Green and Affordable Housing» халқаро форумда «Энг фаол банк» мукофотига сазовор бўлди. Ушбу тадбир Uzbekistan Mortgage Refinancing Company (UzMRC) акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилган.

Мазкур мукофот Ипотека банкининг ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистоннинг стратегик устувор йўналишларига мос маҳсулотларни таклиф этиш бўйича тизимли ишлари натижаси сифатида қайд этилди. Бугунги кунда Ипотека банк OTP Group мамлакатда ипотека бозорининг етакчиси бўлиб, бозор улуши 23 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Ипотека банк 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунлари бўйича фойда ва бошқа молиявий натижаларини эълон қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ипотека банк энг фаол банк деб эътироф этилди