date

Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланди

Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланди

“Манчестер Юнайтед”да навбатдаги муҳим қарор қабул қилинди. Клуб расман Майкл Кэррик жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланганини эълон қилди. Маълум қилинишича, 44 ёшли мутахассис “қизил иблислар”ни мавсум якунига қадар бошқаради.

Бу тайинлов Рубен Аморим билан ҳамкорлик тўхтатилганидан кейинги вазиятга нуқта қўйди. Аморим ишдан кетгач, жамоани икки учрашувда Даррен Флетчер вақтинча бошқариб турган эди. Энди эса раҳбарият “кўп ўйлаб ўтирмай”, ишни Кэррикка топширди — клуб ичида муҳитни яхши биладиган, босимни ҳис қила оладиган, фанатлар ҳам “бегона” деб қабул қилмайдиган ном.

Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

АПЛнинг 21-туридан кейин “Манчестер Юнайтед” 32 очко жамғарган ва айни пайтда 7-ўринда бормоқда. Бу позиция ҳали Евромусобақалар учун умид қолдиради, лекин клуб мақсадлари билан солиштирганда — албатта, кам. Шу боис, Кэррикнинг олдидаги вазифа аниқ: натижани тўғри йўлга қўйиш, жамоани қайта “тирилтириш” ва мавсумни имкон қадар юқори ўринда якунлаш.

Кэррикка ишонишяптими?

Майкл Кэррик “Юнайтед” муҳитини ичидан кўрган инсон: клуб руҳиятини, босимини, талабини билади. Шунинг учун ҳам бу тайинлов “вақтинчалик вариант” бўлса-да, амалда жамоани йиғиб олиш учун мос қарорга ўхшайди.

Қисқаси, “Олд Траффорд”да янги саҳифа очилди. Энди энг қизиғи — Кэррик жамоага нимани ўзгартириб бера олади? Мухлислар эса битта нарсани кутаяпти: “Юнайтед”ни яна ўша “қўрқинчли” клубга айлантириш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майкл Кэррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланди