date

Ташқи реклама учун рухсатнома олиш тартиби

Ташқи реклама учун рухсатнома олиш тартиби
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташқи реклама ўрнатиш учун рухсатнома олиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди. Ҳужжат фақат my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда расмийлаштирилади.

Агар реклама хусусий мулкка ўрнатилса, ариза берувчи эскиз, мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ўрнатиладиган жойнинг фотосуратларини юклаши лозим. Бундай аризалар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Автотранспортга реклама жойлаштирилганда эса транспортнинг тўрт томони учун эскиз ва автомобилни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси маълумотлари талаб қилинади. Бу ҳолатда ариза кўриб чиқиш муддати беш иш кунини ташкил этади.

Давлат божи миқдори бир базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлиб, бу 412 минг сўмни ташкил этади. Бир квадрат метрдан катта ўлчамдаги реклама ва транспортдаги рекламалар учун алоҳида йиғим белгиланган.

Унинг миқдори реклама жойлашган зона ва иқтисодий тоифага қараб ўзгаради. Рухсатномасиз реклама ўрнатиш қонунбузарлик ҳисобланиб, жаримага тортилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ташқи реклама учун рухсатнома олиш тартиби