date

Табризда комендантлик соати: фуқароларга чиқиш тақиқланди

Табризда комендантлик соати: фуқароларга чиқиш тақиқланди

Эроннинг Табриз шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Маълумотларга кўра, шаҳарда фуқароларга соат 20:00 дан кейин кўчага чиқиш қатъий тақиқланган.

Бу ҳақда Azad Iran Telegram-канали хабар берди.

Хабарга кўра, Табриздаги Катта бозор, шунингдек, асосий озиқ-овқат дўконлари фаолияти тўхтатилган. Айрим кичик савдо шохобчалари белгиланган вақтларда ишлаётган бўлса-да, аҳолининг биринчи эҳтиёж товарларига етиб бориши чекланган.

Қайд этилишича, Эрон миллий валютаси — риалнинг кескин қадрсизланиши ортидан мамлакатда норозилик намойишлари авж олган. Ушбу чиқишларни бостириш мақсадида, хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари ўқотар қуроллардан фойдаланган.

Айнан шу вазият сабаб Табриз шаҳрида комендантлик соати жорий этилгани айтилмоқда. Шу билан бирга, АҚШ томонидан эҳтимолий ҳаво зарбалари берилиши хавфи ҳам чекловларни кучайтириш сабабларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Табризда комендантлик соати: фуқароларга чиқиш тақиқланди