date

Педофиллар учун очиқ жамоатчилик реестри таклиф қилинди

Педофиллар учун очиқ жамоатчилик реестри таклиф қилинди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан жинсий зўравонликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси Дилноза Азизова болаларга нисбатан жинсий қийноқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича тезкор чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Депутат таклифларидан асосийлари қуйидагилар:

  • Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазони кескин кучайтириш;
  • Болаларга қарши жинсий жиноят содир этган шахслар учун очиқ ва жамоатчилик назоратидаги реестр жорий этиш;
  • Мактаб, маҳалла ва оила даражасида болаларни ҳимоя қилиш бўйича мажбурий профилактик тизимни шакллантириш;
  • Жабрланувчи болаларга давлат ҳисобидан узлуксиз психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмини мустаҳкамлаш.

Депутат таъкидлаганидек, бу чоралар болаларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Педофиллар учун очиқ жамоатчилик реестри таклиф қилинди