Хотинини тўйга юбормай, ертўлага қамаган эркак қамалди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Хотинини тўйга юбормай, ертўлага қамаган эркак қамалди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган 41 ёшли собиқ ҳарбийга суд ҳукми чиқарилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил 26 июль куни кечқурун у турмуш ўртоғи Г.С.ни Самарқанддаги қариндошлар тўйига кетмоқчи бўлгани учун зўрлик билан ертўлага тушириб, 1 сутка давомида сув ва озиқ-овқат бермасдан, ғайриқонуний озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, 2025 йил 31 август куни у банк картаси “блок” бўлганини баҳона қилиб, хотинини қўли ва телефон қувватлагич сими билан дўппослаган. Экспертиза Г.С. танасининг турли жойларида кўкаришлар борлигини тасдиқлаган.

2025 йил 19 декабрь куни бўлиб ўтган судда эркак айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд уни ғайриқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва оилавий зўравонлик моддалари билан айбдор деб топиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Жазони манзил-колонияда ўташи белгиланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?