date

Андижонда Трекер ҳайдовчиси болани уриб юбoрди

Андижонда Трекер ҳайдовчиси болани уриб юбoрди
Андижонда 14 декабр куни соат 18:10 да Фурқат кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, Трекер автомобили ҳайдовчиси қизил чироқда ҳаракатланиб, велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборган.

Ҳодиса натижасида бола жиддий тан жароҳати олмаган. Воқеадан сўнг у тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт пунктига етказилган.

Текширувдан сўнг боланинг аҳволи яхши деб топилиб, уйига қўйиб юборилган. Андижон вилояти ЙҲХБ ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Трекер ҳайдовчиси болани уриб юбoрди