Навоий давлат университети қошида Сежонг институти ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш100
Навоий давлат университети қошида Сежонг институти ташкил этилади

2026 йилда Навоий давлат университети негизида Сежонг институти (King Sejong Institute) фаолияти йўлга қўйилади. Янги марказ Ўзбекистонда корейс тилини ўқитиш ҳамда корейс маданиятини кенг тарғиб қилиш билан шуғулланади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Институтнинг асосий вазифалари қаторида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги академик алмашинувни кенгайтириш, шунингдек талаба ва ўқитувчилар учун янги халқаро имкониятлар яратиш ҳам бор. Бу борадаги келишув Навоий давлат университети ректори Муҳиддин Калонов ва Жанубий Кореядаги Calvin университети ректори Хван Кун Ён учрашувида эришилди.

Томонлар ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини қамраб олган ўзаро англашув меморандуми ва ҳамкорлик битимини имзолади. Ҳужжатларда қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро конференция ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек ўқув-услубий ва илмий материаллар билан ўзаро алмашиш каби режаларга урғу берилган.

Маълумот учун: Сежонг институти — Корея Республикаси ҳукумати кўмагида йўлга қўйилган халқаро таълим марказлари тармоғи. У корейс алифбоси хангул яратилиши билан боғланадиган Сежонг Буюк номи билан аталади ва дунёнинг турли мамлакатларида университетлар ҳамда таълим муассасалари базасида фаолият юритади.

Ушбу институтларда корейс тили турли даражаларда ўқитилади, Корея тарихи, анъаналари ва маданияти бўйича билимлар тарғиб қилинади, академик ҳамда маданий алмашинув ривожлантирилади, халқаро таълим ҳамкорлигига кўмак берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?