
Абдураҳмон Бахтиёев Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига ҳоким этиб Дилфуза Камбарова тайинланди. Бунгача у Халқ банкининг вилоят филиалидаги аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш минтақавий марказида раҳбар ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига ҳоким қилиб Ниёз Ҳазраткулов тайинланди. У ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳрига раҳбарлик қилган.
Наманган вилоятида ҳам кадрлар ўзгариши кузатилди. Адҳам Карабаев Янги Наманган тумани ҳокими бўлди. Аввал у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Наманган филиалига бош директорлик қилган.
Музаффар Абдуллаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. У бундан олдин вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.