date

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йилда қанчага ошди?

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йилда қанчага ошди?

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги барқарор ўсишни намоён этди: йил давомида индекс 9,8 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги савдолар ҳажми 85,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди.

Фаолият юритаётган корхоналар сони 9,4 фоизга кўпайди ва 2026 йил бошига келиб 496,2 мингтага етди. Ўсиш асосан кичик ҳамда йирик бизнес ҳисобига таъминланди. Шу билан бирга, фермер хўжаликлари сони бироз қисқариб, 91,7 мингдан 88,3 мингтагача камайди.

Ўтган йилда жами 75,7 млн та тўлов операцияси амалга оширилди — бу 2024 йил кўрсаткичидан 1 фоизга кам. Компаниялар томонидан рўйхатдан ўтказилган янги товар белгилари сони 4,6 мингдан ошган бўлса-да, бу ҳам йилга нисбатан 6,4 фоизга паст натижа қайд этди.

2025 йил декабр ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси 1 067 пунктгача кўтарилиб, ноябрга нисбатан 6,7 фоиз ўсди. Ижобий динамика мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилди, энг сезиларли ўсиш Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йилда қанчага ошди?