Гулинур ва Жаноб Расулнинг кутилмаган дуети мухлисларни лол қолдирди (видео)

18 январ куни Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтган Гулинур концерти томошабинлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Санъаткор кутилмаган чиқиши билан мухлисларни ҳайратга солди ва саҳнага чиқиши алоҳида таъсир қилди.
Гулинур мухлислари учун Жаноб Расул билан дует куйлади. Ушбу дует эса ўзгача саҳна чиқиши билан бошланиб, бутун зални жонлантирди ва мухлисларнинг ҳайқириғига сабаб бўлди. Дуетдан тасвирланган видео пост Гулинур ва Жаноб Расул профилида жойланди ва тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар постни илиқ кутиб олиб, самимий изоҳлар қолдиришди.
Шунингдек, концерт давомида Гулинур Бобур Бекарапбаев ва Жасурбек Мавлоновлар билан ҳам дуетлар ижро этди. Ҳар бир чиқиш зални жонлантириб, томошабинларга унутилмас мусиқий лаҳзалар совға қилди.