date

Электрон виза билан кирганлар визасини бир марта узайтира оладиган бўлди

Электрон виза билан кирганлар визасини бир марта узайтира оладиган бўлди

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 майдан ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти электрон виза билан кирган хорижий фуқароларнинг визасини бир марта, 30 кунгача узайтириш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, виза муддатини узайтириш ҳамда рўйхатга олиш тартиблари соддалаштирилиши ва рақамлаштирилиши белгиланди.

Қарорга мувофиқ, хорижий фуқароларга меҳнат қилиш рухсатномасини расмийлаштириш бўйича ваколат ҳам мазкур департаментга берилади. Бу ўзгаришлар ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш ва хизматларни ягона тизим орқали бошқаришга қаратилгани қайд этилди.

Яна бир янгиликка кўра, 2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонага жойлашиши билан бирга рўйхатга олинади. Бундан ташқари, 2026 йил 1 февралдан ID карта олаётган фуқароларга ЭРИ (ESP) бепул тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Электрон виза билан кирганлар визасини бир марта узайтира оладиган бўлди