Ҳусанов бугун “Будё Глимт”га қарши асосий таркибда майдонга тушадими?

УЕФА Чемпионлар лигасининг 7-тури доирасида “Манчестер Сити” бугун Норвегияга йўл олиб, маҳаллий “Будё Глимт”га қарши майдонга тушади. Сафар ўйини олдидан “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳиятини алоҳида таъкидлаб, унинг имкониятларига юқори баҳо берди. Қисқаси, Гвардиола “бу бола тайёр” деган сигнални берди — энди гап майдонда.
Энг қизиғи, бир қатор нуфузли нашрлар бу учрашув учун “Сити”нинг тахминий таркибини ҳам тарқатди. Берилаётган вариантларга кўра, Ҳусанов ўйинни илк дақиқалардан бошлаши кутилмоқда. Бу эса норвегияликлар майдонидаги жуда қаттиқ атмосферада ҳам ўзбек ҳимоячисига катта ишонч билдирилаётганини англатади.
Squawka талқинидаги эҳтимолий таркиб қуйидагича:
- Жанлуижи Доннарумма; Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Макс Аллейн, Нейтан Аке; Родри; Тижжани Рейндерс, Нико О’Райли; Райан Черки, Эрлинг Холанд, Жереми Доку.
Sports Mole эса бошқача вариантни илгари сурган:
- Доннарумма; Льюис, Ҳусанов, Аллейн, Аит-Нури; Черки, Рейндерс, О’Райли, Мукаса, Доку; Холанд.
Кўриниб турибдики, икки тахминда ҳам умумий нуқта бор: дарвоза — Доннарумма, олдинда — Холанд, ҳимоя марказида эса Ҳусановнинг исми турибди. Яъни, бу кеча ҳимояда масъулият катта, олдинда эса голлар учун асосий умид анъанавий равишда Холандга боғланади.
Маълумот учун, “Будё Глимт” — “Манчестер Сити” учрашуви соат 22:45 да старт олади. Бугунги баҳсда Ҳусановнинг ўйинига эътибор икки карра бўлади: бир томонда Гвардиоланинг ишончи, иккинчи томонда — Европа саҳнасидаги қаттиқ имтиҳон.