Сукут минораси. Зардуштийлар ўликларни қандай кўмишган?

  • 21 май 2019, 10:44
  • 1 494
  • Жамият
  • Сукут минораси. Зардуштийлар ўликларни қандай кўмишган?
    Фото: Беҳзод Абдужабборов
    Нукус шаҳридан Тўрткўл томон йўлга чиқсангиз, 43 километрдан сўнг ўнг томонда катта минорага кўзингиз тушади. Чилпиқ минораси – мана шу. У 2200 йиллик тарихга эга.

    Фото: Беҳзод Абдужабборов
    Зардуштийлар томонидан қурилган миноранинг вазифаси марҳумларнинг сўнгги макони бўлиш эди. Зардуштийларда тўрт унсур муқаддас ҳисобланган – олов, ер, сув ва ҳаво. Жасад эса ёвузлик тимсоли бўлган, шунинг учун уни ерга кўмиш, оловда куйдириш ва сувда чўкдириш мумкин бўлмаган. Ҳавони бадбўй ҳиддан қутқаришнинг йўлини эса шу таҳлит топишган – улкан миноралар қуришган ва ўликни шу ерда қолдиришган.

    Фото: Беҳзод Абдужабборов
    Жасадни йиртқич қуш ва ҳайвонлар еб кетгандан сўнг қолган суяклари эса остадонга (оссуарий) ташланган. Қорақалпоғистондаги Чилпиқ минорасининг вазифаси шу эди.

    Аммо VII аср бошларида Ўрта Осиёга араблар келгандан сўнг аста-секин минора дастлабки маъносини йўқотди. Араблар уни қайта қуришди ва душман хавфидан огоҳлантирувчи гулҳан ёқиладиган жойга айлантиришди. Орадан яна бироз вақт ўтиб, IX-X асрларда Хоразмшоҳлар минорани яна қайта қуриб, кичик қалъа сифатида фойдалана бошладилар.

    Фото: Беҳзод Абдужабборов
    Чилпиқ минораси бугунги кунда қорақалпоғистонликлар учун катта аҳамият касб этади. У ҳатто Қорақалпоғистон рамзига киритилган. Минорага чиқар бўлсангиз ажойиб манзарага кўзингиз тушади. Бир томонда, Амударё қирғоқлари ям-яшил кўкаламзор бўлса, бошқа томонда қуёш тиғида куйиб ётган чўлни кўрасиз.

    Кўкаламзор ва чўл ўртасидаги чегара эса ажиб манзара касб этган.

    Фото: Абдуқодир Мўминов

    Фото: Абдуқодир Мўминов

    Фото: Абдуқодир Мўминов

    » » Сукут минораси. Зардуштийлар ўликларни қандай кўмишган?