15:43 / 11.04.2020
2 741

Шифокор коронавирус ёшлар учун қай жиҳатдан хатарли эканини тушунтирди

Шифокор коронавирус ёшлар учун қай жиҳатдан хатарли эканини тушунтирди
Фото: “Getty Images”
Коронавирус илк тарқала бошлаган кезларда у асосан кексалар учун хатарли экани айтилган эди. Аммо инфекция тобора «ёшариб» бораётир.
Дунёнинг турли мамлакатларида СOVID-19га қарши кураш доирасида чеклов чоралари жорий этилгани маълум.

Аммо аксар мамлакатларда ёшлар коронавирус кексаларга хавф солувчи хасталик деган янглиш тасаввурда карантин чораларига беписанд муносабатда бўлгани ҳам рост.
Аммо инфекция сабаб вафот этаётганлар орасида ёшлар сони ошиб бормоқда. СOVID-19 нафақат навжувон ўсмирлар, ҳатто чақалоқларни ҳам аяб ўтирмаяпти.

Ёшларнинг коронавирус хатарини жиддий қабул қилмагани боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреисус навқирон авлодга қарата «Сиз ўзингизни дахлсиз деб ўйламанг!» дея хитоб қилишга мажбур бўлди.

«Бу вирус сизни бир неча ҳафта кўрпа-тўшак қилиб ётишга мажбурлаши, ҳатто ҳаётингизга нуқта қўйиши мумкин. 50 ёшгача бўлган беморлар орасида шифохонада даволаниши лозим бўлганлар кўпчиликни ташкил этади», дея огоҳлантирда ЖССТ етакчиси.

COVID-19 инфекциясига чалинган беморларни даволаб келаётган шифокор Амир Хон у ёшлар учун қай жиҳатдан хавфли эканини тушунтириб берди.

Назарий жиҳатдан ёшларнинг касалликка қарши кураш қобилияти – иммун тизими кучли бўлади. Дейлик, танага вирус кирганда, иммун тизими бегона жисмни зудлик билан маҳв этишга киришади. Доктор Амир Хонга кўра, ўсмир танасига коронавирус тушган пайтда унинг иммун тизимида ғалати ҳолат кузатилмоқда. Иммун тизими ошиғич равишда вирусга қарши курашиш ўрнига кутилмаганда компьютер каби қайта юкланмоқда (перезагрузка). Бу эса бемор ўлимига олиб келмоқда.

Ёш беморларда яна бир ҳолат қайд этилмоқда. Танага вирус тушган пайтда цитокин деб аталувчи иммунитет ҳужайралари фаол ҳаракатга тушиб, инфекцияга қарши ҳужум ўтади. Ушбу жавоб реакцияси «цитокин бўрони» деб аталади. Аммо иммунитет ҳужайралари «ҳужум»ни вақтида тўхтата олмай қолади. Ҳаддан зиёд реакция оқибатида ўпка тўқималари шикастланади, нафас йўллари функцияси бузилади. Пировардида эса бу ҳол ўлимга сабаб бўлади.

Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида тадқиқотчлар иммунитет ҳужайраларининг ҳаддан зиёд реакцияси олдини олиш бўйича изланишлар олиб бормоқда.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, коронавирус юқтирган юртдошларимиз орасида ҳам ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

С.Салим

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор коронавирус ёшлар учун қай жиҳатдан хатарли эканини тушунтирди