
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини амалга оширувчи наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ.
Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ижара асосида яшаб келаётган, Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини амалга оширувчи наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.
Улар 400 гр “Алфа-ПВП” синтетик наркотик моддасини 0,3 граммдан қадоқлаган ҳолда Андижон вилоятидаги мижозларга етказиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлди.
Қўлга олинган шахсларнинг кўрсатмаси асосида улар томонидан Андижон вилоятидаги 53 та хуфия жойга жойлаштирилган ҳар бири 0,3 граммдан бўлган “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркодўкон оператори вазифасини бажарувчи, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс Янгиҳаёт тумани ҳудудида ушланиб, унга тегишли автомашинанинг юкхонаси ва салон қисмидан 986 гр гашиш моддаси ҳамда 7 кг “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси олинди.
Таъкидланишича, наркогуруҳ аъзолари мамлакатга контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро вилоятларида сотиш билан шуғулланган.
Ҳозирда уларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар