Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.

27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади.

«Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир. Устувор қадриятларга содиқлигингиз ва ўқувчиларингиз-обуначиларингиз олдидаги масъулиятингиз учун ҳар бирингизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жасоратингиз ва таҳририят сиёсатини, позициянгизни ҳимоя қилишга доимо тайёрлигингиз эътирофга лойиқ. Ўзбекистоннинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча журналистларни табриклайман — мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар айнан Сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда. Раҳмат! Байрамингиз муборак бўлсин!», дейилади табрик сўзида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар