
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарорларига асосан қарздор фермер хўжалигидан жами 21,5 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Ховос туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли, “Арион-630с” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Натижада, қарздор томонидан 21,5 млн. сўм солиқ қарзи ҳамда қарздорлик сабаб юзага келган 879 минг сўм ижро йиғими маблағи тўлиқ тўлаб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар