
Тошкент метросида йўловчи вафот этди, деб Podrobno.uz хабар берди.
23 июнь куни соат 07:40 атрофида Чилонзор йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезддаги йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилган. У мустақил равишда платформалардан бирида тушиб қолган.
Метрополитен ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез тиббий ёрдам чақирилган. Аммо шифокорларнинг ўз вақтида етиб келишига қарамай, эркакни ҳаётга қайтаришнинг иложи бўлмаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Пахтакор» метро бекатидаги ўриндиқда мато билан ёпилган жасад бўлган. Унинг устига вафот вақти ёзилган қоғоз қўйилган.
Меҳнат органлари томонидан ҳодиса бўйича барча ҳолатлар ўрганилмоқда. Жасад суд-тиббий экспертизага юборилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар