date

Отаси қизини Ўзбекистонга олиб кетиб, ғойиб бўлди

Отаси қизини Ўзбекистонга олиб кетиб, ғойиб бўлди
Россияда отаси уч ёшли қизини онасининг розилигисиз Ўзбекистонга олиб кетди ва у билан алоқа узилди, деб хабар берди Nova24.uz.

Қизчанинг онаси – Россия фуқароси – собиқ турмуш ўртоғи, Ўзбекистон фуқароси томонидан бола розилигисиз олиб кетилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, отанинг болани мамлакатдан олиб чиқишга рухсатномаси 2024 йил октябригача амал қилган. Сайоҳатдан кейин у алоқага чиқмаган.

Текширув натижасида қизча Самарқанддаги бувисининг қарамоғида экани, отаси эса ишлаш учун Санкт-Петербургка кетгани аниқланди.

Ўзбекистон ва Россия болалар ҳуқуқлари бўйича вакиллари аралашувидан сўнг бувиси болани онанинг қўлига топширди. Ҳозирда қизча онаси билан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отаси қизини Ўзбекистонга олиб кетиб, ғойиб бўлди