date

Қашқадарёда хусусий боғчада 2,5 ёшли қиз ҳалок бўлди

Қашқадарёда хусусий боғчада 2,5 ёшли қиз ҳалок бўлди
Қашқадарё вилоятидаги Косон тумани Ушактепа маҳалласида жойлашган хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ номаълум ҳолатларда вафот этди, деб хабар берди Kun.uz.

Маълумотларга кўра, воқеа 2025 йил 20 июнь куни содир бўлган. Қизалоқни ўша куни боғча мудираси Spark русумли шахсий автомобилида боғчага олиб келган. Бироз вақтдан сўнг яқинларига қизалоқ вафот этгани хабар қилинган.

Қизалоқнинг бувисининг сўзларига кўра, шифохонада шифокорлар болада ҳаёт аломатлари йўқлигини айтган ва суд-тиббий экспертизага юборишган. Кейин эса бола машинанинг ичида қолиб кетиб, бу унинг нафасини тўсгани айтилган.

Маҳалла раиси маълум қилишича, боғча ҳозирча вақтинча ёпилган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг айтишича, ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган ва ўлим сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда хусусий боғчада 2,5 ёшли қиз ҳалок бўлди