15:46 / 10.03.2021
1 528

COVID-19 билан касалланганларни даволашда цинк ва витамин C фойда бермаслиги маълум бўлди

COVID-19 билан касалланганларни даволашда цинк ва витамин C фойда бермаслиги маълум бўлди
Фото: EPA
Цинк глюканат ва аскорбин кислота, яъни витамин C рецептсиз бериладиган қўшимча препаратлар ҳисобланади (рўйхат рақами 3200-сон 06.12.2019). Цинк қон таркибидаги кўп шаклли ядрога эга бўлган нейтрофил, эозинофил, базофил лейкоцитларининг инфекцияга қарши курашиш қобилиятини оширади.

Аскорбин кислота эса антиоксидант бўлиб, иммунитет фаоллашишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Ушбу хусусиятларга асосланиб, шифокорлар цинк ва витамин C препаратлари COVID-19’да қўшимча даво сифатида фойда бериши мумкин, деган хулосага келишган эди.

Яқинда COVID-19 билан касалланганларни даволашда цинк ва витамин C таъсири ҳақида илмий тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот натижалари JАМА Оpen Network илмий журналида нашр этилди.

Илмий тадқиқот учун савол қуйидагича қўйилди:
COVID-19 билан касалланган беморларга юқори дозадаги цинк ва юқори дозадаги аскорбин кислотаси берилганда ёки иккаласи ҳам бир вақтда берилганда SARS-CoV-2 ўткир респиратор синдромининг белгилари камаядими?

Тадқиқот учун SARS-CoV-2 инфекцияси тасдиқланган, касалликнинг турли даражаларидаги 4 гуруҳ беморлар орасидан тасодифий танлаш орқали 214 нафар бемор ажратиб олинди. Шунингдек, бу беморларнинг барчаси амбулатор шароитда текширилган. Кузатув 2020 йил 27 апрелдан 2020 йил 14 октябргача бўлган муддатда олиб борилди. Беморларга 10 кун мобайнида ҳар куни цинк глюканатдан 50 мг, аскорбин кислотадан 8000 мгдан бериб борилди.

Якуний текширув ва хулосалар шуни кўрсатдики, ушбу препаратлар беморларда SARS-CoV-2 симптомларига оз миқдорда бўлса ҳам сезиларли таъсир қилмаган.

Ушбу синов Clinical Trials.gov’да рўйхатдан ўтказилган. Идентификация рақами: NCТ04342728

«Тадқиқотни бошлаганимизда COVID-19 билан касалланганларни қўшимча даволаш ва профилактикаси ҳақида тадқиқотлар мавжуд эмас эди» – дейди тадқиқот муаллифи доктор Милинд Десай (Milind Desai). Пандемия дунё бўйлаб тарқалиб, миллионлаб одамлар зарарлана бошлагач, шифокорлар касаллик олдини олиши ёки касаллик симптомларини енгиллаштириши мумкин дейилган қўшимчаларни синаб кўришга ҳаракат қилишди. Лекин тадқиқотимиз цинк ва витамин C қўшимча даволаш учун эффектив эмаслигини кўрсатди. Биз эса бошқа қўшимча даволаш усуллари устида иш олиб боряпмиз».

«Биламизки барча COVID-19 билан касалланганларни касалхоналарга жойлаштириш имкони йўқ. Шунинг учун имкон қадар уйда қўшимча даволаниш учун керак бўладиган препаратларни топишимиз керак» – дейди тадқиқот муаллифларидан яна бири доктор Сума Томас (Suma Thomas).

Фазлиддин Мўминов тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » COVID-19 билан касалланганларни даволашда цинк ва витамин C фойда бермаслиги маълум бўлди