Ўзбекистоннинг таниқли кулгу устаси, ҳазил ва сатира оламида ўз ўрнини топган Ҳожибой Тожибоевнинг қизи — Мадина Тожибоеванинг турмуш қургани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда катта қизиқишга сабаб бўлди. Мадина бугун Ислом Мансуров исмли хонанда билан расман никоҳдан ўтгани ҳақида шахсий интернет саҳифалари орқали маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жуфтликнинг фотиҳа маросими 2025 йил 25 июл куни бўлиб ўтган эди. Бугунги никоҳ маросимида эса уларнинг яқин дўстлари, оила аъзолари ҳамда машҳур блогерлар иштирок этишди. Тантана кўтаринки руҳда ўтди ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Мадина Тожибоева томонидан жойланган видеоларда никоҳ маросимидаги қувончли онлар, узук тақиш жараёнлари акс этган. Кўплаб фойдаланувчилар янги оилага муҳаббат, барака ва ҳамжиҳатлик тилаб, табриклар ёзишмоқда. Ҳожибой Тожибоевнинг оиласи доимо халқ меҳрини қозонган бўлиб, бу галги шодлик ҳам оммавий кайфиятни ижобий тарзда баҳолашга сабаб бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!