
Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан 204 млн. сўм кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича судининг тижорат банки фойдасига фуқаро М.Д. дан кредит қарзи ундируви бўйича ижро варақаси бюронинг Зарбдор тумани бўлимига келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида қарздор фуқаро огоҳлантирилиб, давлат ижрочилари томонидан кўрилган кескин чоралар натижасида мавжуд қарздорлик нақд пулда ундирилиши таъминланди.
Ушбу пуллар қарздорнинг ижро ҳужжатлари юзасидан мавжуд қарздорлигига йўналтирилиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!