date

OpenAI ва бошқа IT-гигантлардан Ўзбекистонга солиқ тушуми ошди

OpenAI ва бошқа IT-гигантлардан Ўзбекистонга солиқ тушуми ошди

ChatGPT ишлаб чиқувчиси OpenAI ва бошқа йирик хорижий IT-компаниялар 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум бўлди, деб Uz24.uz хабар берди.

2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар сони 72 тага етди. 2024 йил бошида бу кўрсаткич 55 та эди, 1 январда эса 63 тага ошган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий компаниялар кўрсатган хизматлар ҳажми 656,8 млрд сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 43%га кўп. 2024 йилнинг шу даврида хизмат ҳажми 460,0 млрд сўм бўлган.

Давлат бюджетига тўланган солиқлар ҳажми 78,2 млрд сўмга (42%га ошди) етди. 2024 йилда бу кўрсаткич 55,4 млрд сўм эди.

Энг кўп солиқ тўловчи компаниялар қуйидагилар:

  • Meta (Facebook, Instagram ва бошқалар): хизмат ҳажми – 187,6 млрд сўм, солиқ – 22,6 млрд сўм;

  • Apple: хизмат ҳажми – 184,0 млрд сўм, солиқ – 22,1 млрд сўм;

  • Google: хизмат ҳажми – 166,2 млрд сўм, солиқ – 19,4 млрд сўм.

OpenAI (ChatGPT ишлаб чиқувчиси) хизмат ҳажми 23,9 млрд сўмни, солиқ эса 2,88 млрд сўмни ташкил этди.

TikTok – 15,4 млрд сўм хизмат, 1,83 млрд сўм солиқ; Netflix – 7,1 млрд сўм хизмат, 896 млн сўм солиқ тўлади.

Йил бошидан 5 та компания рўйхатдан чиқарилган, 14 та янги компания қўшилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » OpenAI ва бошқа IT-гигантлардан Ўзбекистонга солиқ тушуми ошди