Агар сиз ҳали ҳам плиссировкали юбкани қўлда ювиш ёки кимёвий тозалашга беришга иккиланиб турган бўлсангиз – бу мақола сиз учун.
Костюмлар
Пиджак ва шимларни ювгандан кейин аввалги ҳолатига келтириш жуда қийин. Шунинг учун уларни кимёвий тозалашга топширган маъқул.
Плиссировкали буюмлар
Агар юбка ёки блузка қат-қат қилинган бўлса, уни ювиш билан шуғулланувчи профессионалларга бериш керак.
Нақш солинган буюмлар
Футболка ва кўйлакларни безаш учун ишлатиладиган бўёқлар авайлаб ювишга мўлжалланган. Безак нақшлари сиз учун муҳим бўлса, яхшиси кимёвий тозалашга берган маъқул.
Безакли буюмлар
Зар ва мунчоқлар буюмларга қўлда тикилгани учун улар унчалик маҳкамланмаган. Бундай кийимларни қўлда ювса ҳам бўлади.
Тўқ рангли шойи буюмлар
Тўқ рангли шойи буюмлар ювилишда бошқа кийимлар рангини бузиши мумкин. Буни текшириш учун буюмнинг бир учини ҳўлланг ва оқ қоғоз сочиқча билан ишқалаб кўринг. Агар сочиқчада из қолган бўлса, кийимни кимёвий тозалашга беринг.
Вискоза ва шифондан қилинган кийимлар
Юпқа синтетик матолардан тикилган кийимлар ҳатто авайлаб ювилганда ҳам ғижимланиб қолади. Шунинг учун уларни ювишга берган маъқулроқ.
Астарли кийимлар
Плашлар, юбкалар, пальто — астарли кийимларнинг ҳаммасини жуда авайлаб ювиш зарур бўлади. Энг осон ва арзон йўли – уларни ювишни яхши биладиганларга топшириш.
Чарм ва бахмалсимон юмшоқ чарм
Баъзилар бундай буюмларни уйда ҳам тозалаш мумкинлигини таъкидласа ҳам, кийимларингизнинг хавфсизлиги учун кимёвий тозалашдан пулингизни аяб ўтирманг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?