17:00 / 17.04.2024
207

Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор

Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор
Соғлом турмуш тарзи деганда кўпинча кам миқдорда ёғли, қовурилган, шўр ва ширин таом ейиш назарда тутилади. Бироқ шуни ҳам унутмаслик лозимки, ортиқча вазндан халос бўлишда зираворларнинг аҳамияти катта. Қуйида парҳез учун самарали ва оздирувчи зираворлар ҳақида сўз боради.

Долчин

Фото: Новый очаг
АҚШ олимлари томонидан долчин ортиқча вазндан халос этиши мумкинлиги аллақачон ўз исботини топган. Хушбўй зиравор иштаҳани ва ширинликларга бўлган талабни камайтирувчи хусусиятга эга.

"Мен ҳар куни нонуштага сули ёрмаси, банан ва долчин истеъмол қиламан", — дейди Кортни Мэри Кардашьян

Шифокорлар таъкидлашича, долчин организмни токсинлардан тозалайдиган ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган кўплаб минерал ва витаминларни ўз ичига олади. Асосийси, шакарли ва майдаланган долчин эмас, балки таёқча шаклидагисини истеъмол қилиш лозим.

Нима билан истеъмол қилса бўлади: чой, сутли қаҳва, творог, пиширилган олма, табиий йогурт, мевали салатлар.

Кимларга мумкин эмас: ошқозон-ичак тракти, юрак-қон томир тизими, буйраклар ва жигар касалликлари билан оғриганлар ҳамда гипертония касаллигидан азият чекадиган беморларга тақиқланади.

Куркума (зарчава)

Фото: Новый очаг
Кўпчиликка яхши таниш бўлган ушбу зиравор таомларга ўзига хос таъм ва тилларанг тус беради ҳамда организмда моддалар алмашинувини тезлаштиради. Парҳезшуносларнинг айтишича, буларнинг барчаси зиравор таркибидаги куркумин моддаси шарофатидан. У танада ёғ қатламлари пайдо бўлишининг олдини олади, ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради, гўштли, ёғли ва қовурилган таомларнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради.

Нима билан истеъмол қилса бўлади: чой, қаҳва, соус, салатлар, творогли ва картошкали тобламалар, сабзавотлардан тайёрланган иссиқ овқатлар, гуруч ва дуккакли маҳсулотлар, димланган гўшт.

Кимларга мумкин эмас: овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ сурункали касалликлари мавжуд бўлган беморлар, шунингдек, қон босими юқори бўлганларга куркума истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ялпиз

Фото: Новый очаг
Ялпиз ўсимлиги янги узилган ва қуритилган ҳолатда турли таом ва ичимликларга қўшимча таъм берувчи сифатида қўлланилади. Лекин ортиқча вазндан халос бўлишда ялпизнинг ўрни беқиёс эканлигини кўпчилик билмайди.

Ялпиз турли касалликларга ҳам даво ҳисобланади, жумладан, жиғилдон қайнаши, қорин дам бўлиши, ошқозон фаолиятидаги бузилишларга қарши курашади, ичаклар ва ўт пуфаги саломатлигини қайта тиклайди. Ялпизнинг ошқозон-ичак тракти микрофлорасига кўрсатадиган ижобий таъсири натижасида иштаҳа сусаяди, моддалар алмашинуви яхшиланади.

"Мен ялпизли чойни севиб истеъмол қиламан, у кимёвий дори воситаларидан кўра яхшироқ", — дейди ирландиялик актриса ва комик Дейдра O’Кейн.

Нима билан истеъмол қилса бўлади: чой, турли ичимликлар, салатлар, соуслар, гўштли, балиқли ва сабзавотли таомлар.

Кимларга мумкин эмас: ялпиз ёш-у қари учун бирдек фойдали, фақатгина қон босими паст ҳамда варикоздан азият чекувчи инсонлар бундан мустасно.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор