Жастин Бибер Billboard рейтингидаги қўшиқлари сони бўйича The Beatles рекордини янгилади

  • 24 ноябрь 2015, 20:47
  • 5 058
  • Маданият
  • Жастин Бибер Billboard журнали топ-юзталигидан бир пайтнинг ўзида ўрин олган қўшиқлари сони бўйича рекорд ўрнатди: нашрнинг янгиланган рейтингига 21 ёшли хонанданинг 17 та қўшиғи кирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

    Жастин Бибер Billboard рейтингидаги қўшиқлари сони бўйича The Beatles рекордини янгилади

    Олдинги рекорд 1964 йил апрелида Billboard Hot 100 рўйхатига 14 та қўшиғи билан кирган афсонавий The Beatles гуруҳига тегишли эди. 2015 йили канадалик рэпер Дрейк икки бор (7 март ва 17 октябрдаги чартларда) уларнинг муваффақиятини такрорлаган.

    Бибернинг Purpose номли янги альбоми 13 ноябрда сотувга чиқди ва дарров Billboard 200 чартида биринчи ўринни эгаллади. Альбомдаги деярли барча қўшиқлар Billboard Hot 100 хит-парадидан ўрин олди. Энг юқори — 2-ўрин Sorry, энг қўйи — 98-ўрин эса Trust қўшиқларига тегишли бўлди.


    Манба: Daryo.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жастин Бибер Billboard рейтингидаги қўшиқлари сони бўйича The Beatles рекордини янгилади