
Кўплаб киноихлосмандлар интиқлик билан кутган "Бирин-кетин жанг" ("Red, White, and Blood") фильмининг илк трейлери намойиш этилди. Бу лойиҳа машҳур америкалик режиссёр Пол Томас Андерсон ва Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприонинг биринчи ҳамкорлигидир. Аввалроқ "Магнолия", "Нефт" ва "Фантом ип" каби фильмлари билан томошабинларни ҳайратда қолдирган Андерсон бу сафар ҳам ноёб ва таъсирли ҳикояни экранга олиб чиқмоқда.
Фильм машҳур америкалик ёзувчи Томас Пинчоннинг "Винеланд" романи асосида суратга олинган. Сюжет марказида сиёсий фаолиятдан четлашган собиқ инқилобчи бўлиб, у ўзининг нуфузли ташкилот томонидан ўғирланган қизини қутқаришга ҳаракат қилади. Бунинг учун у узоқ йиллардан сўнг биринчи марта бошқа исёнчилар билан бирлашишга ва хавфли миссияни бажаришга мажбур бўлади.
Леонардо Ди Каприо фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этади. Унинг қаҳрамони нафақат ўз шахсий ҳаётида, балки сиёсий ва ижтимоий курашларда ҳам жиддий синовларга дуч келади. Бошқа ролларда Голливуднинг етакчи актёрлари қатнашиши кутилмоқда, бироқ уларнинг исмлари ҳали расман эълон қилинмаган.
Фильм премьераси 2025 йил охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Бирин-кетин жанг" нафақат қизиқарли сюжет, балки Андерсоннинг маҳоратли режиссураси ва Ди Каприонинг мафтункор ижроси билан томошабинларни ўзига жалб қилиши кутилмоқда. Киношунослар бу фильмни йилнинг энг кутилган премьераларидан бири деб баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар