
Шамсиддин Садоий тахаллуси билан ижод қилувчи шоир Шамсиддин Тўраев хонанда Ботир Қодиров устидан Адлия вазирлигига шикоят билан мурожаат қилди.
Хонанда “Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърларини ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинланди.
Қайд этиш керак, аввалроқ хонанда Юлдуз Турдиева ҳам шоирнинг “Ишқингда куйган” шеърини унинг рухсатисиз “Куймаслар” номи остида куйлаб келгани учун Адлия вазирлигига мурожаат қилиб томонлар келишувига эришилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасига асосан муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар