АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президент этиб сайлангандан кейин Apple ва бошқа АҚШ компаниялари ўз маҳсулотларини АҚШда ишлаб чиқаришни бошлашларига ишончи комиллигини айтди. У бу ҳақда Айова штатида сайловчилар олдидаги нутқида айтиб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.
"Apple ва бошқа йирик компаниялар ўзларининг iPhone’лари, компьютерлари ва бошқа маҳсулотларни Хитойда, бошқа давлатларда эмас, Америкада ишлаб чиқара бошлайдилар. Биз ўз давлатимизда ишлаб чиқарамиз ва ишчи ўринлар яратамиз, бу эса мамлакатимиз учун яхшидир", деб айтди Трамп.
Трамп америкаликларга "яхши савдо келишувларини" ваъда берди. Трамп НАФТА’ни (Шимолий Америка эркин савдо ҳақидаги келишув) "тарихдаги энг ёмони" эканини айтди ва АҚШнинг амалдаги маъмурияти томонидан таклиф қилинган Тинч океани савдо ҳамкорлиги ҳақидаги келишув "янада ёмонроқ бўлишидан" огоҳлантирди.
"Мен бу ҳақда фикр қилдим, улар (Обама маъмурияти ва Клинтон) бошқа давлатлар муваффақиятлироқ бўлишини исташаётган кўринади. Биз бунга чек қўямиз", деб айтди Трамп. "Америка машиналари йўлларда кезиб юради, Америка самолётлари осмонни эгаллайди, кемалари денгизни назорат қилади", деб ваъда берди Трамп.
Трампнинг чиқиши 50 дақиқадан кўпроққа ушланиб қолди ва залнинг "Биз Трампни истаймиз" деган ҳайқириқларига қарамасдан, Трамп президентлик сайловлари бўйича асосий рақиби Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун Филадельфия штатида АҚШ президенти Барак Обама ўз чиқишини бошламагунча саҳнага чиқмади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?