2015 йилнинг 1 июлидан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри жамоат транспортида бепул интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади, деб хабар беради «Kun.uz».
Остона ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, ҳоким ўринбосари Нурали Алиев “Beeline Қозоғистон” компанияси бош ижрочи директори Тарас Пархоменко билан учрашиб, шаҳарда қатнайдиган 100та автобусда бепул интернет манбаларининг ўрнатилиши бўйича келишувга эришган.
Хабарномада таъкидланишича, 1 июлдан хизмат фақат 50та автобусда ишга туширилади, қолган автобуслар 1 октябрга қадар бепул интернет билан таъминланади.
Жорий йилнинг февралида Олма-Ота шаҳри автобуслари ва трамвайларида бепул интернет хизмати йўлга қўйилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда