date
views 494

Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди

Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда туғилишнинг умумий даражасини оширишни буюрди. Бу Кремл сайтида эълон қилинган фармонда маълум қилинган.

Ҳужжатда миллий мақсадга эришиш зарурлиги кўрсатилган. Буларга қуйидагилар киради: аҳоли сонини камаймаслигини таъминлаш, одамлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини ошириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш.

Фармонда туғилишнинг умумий коэффициенти 2030 йилга бориб 1,6 нафарга, 2036 йилга келиб эса 1,8 нафарга етиши лозимлиги қайд этилган. Бу учинчи ва ундан кейинги болаларнинг умумий туғилиш коэффитциентининг йиллик ўсишини ҳам англатади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги йилларда яна аҳолининг камайиши рўй бермоқда.

Росстатнинг дастлабки маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра 146 миллион 203 минг 613 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 244 минг кишига камроқ.

2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 146 миллион 447 минг 424 кишини ташкил этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди