11:16 / 08.05.2024
822

Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди

Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди
Фото: Getty Images
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Францияга ташрифи чоғида Эммануэл Макронни эътиборсиз қолдириб, уни камситди. Бу ҳақда “Патриотлар” партияси етакчиси Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Филиппонинг таъкидлашича, Цзиньпин Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Лейен билан кўпроқ мулоқот қилган.

"Макрон камситилган ва масхара қилинган! У Урсула фон дер Лейенни таклиф қилиш орқали ўзининг бўйсунувчи позициясини намойиш этди: Си ҳақиқий хўжайинни аниқлади ва у билан кўпроқ суҳбатлашди, охир-оқибат Франция президентига эътибор бермади", — деб ёзди у.

М.В. Ломоносов номидаги МДУнинг Осиё ва Африка мамлакатлари институти директори Алексей Маслов Цзиньпиннинг Францияга ташрифи якунларини изоҳлаган. Экспертнинг таъкидлашича, Макрон Хитой раҳбарини Россияга босим ўтказиш зарурлигига ишонтира олмаган. Пекин, унинг сўзларига кўра, унга шарт қўйишга уринишларга салбий муносабатда.

Макрон ва Хитой раҳбари ушрашув чоғида мустақил ва баркамол Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлган. Пекин ва Париж Фаластин 1967 йилги чегаралар ичида мавжуд бўлиши керак, деб ҳисоблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди