Халқаро тадқиқот ва консалтинг компанияси бўлган International Dаtа Corporation (IDC) сўнгги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида Хитой смартфон бозоридаги ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизни ташкил қилган.
Бу ўсиш биринчи навбатда маҳаллий гигантлар Honor ва Huawei компаниялари кўрсаткичлари билан боғлиқ. Honor ўзининг кенг маҳсулот портфели, шу жумладан, сунъий интеллектга эга Magic 6 смартфонлари сотуви билан биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Huawei давом этаётган таъминот чекловларига қарамай, Honor’га етиб олишга муваффақ бўлди. Ҳар икки компаниянинг юқори кўрсаткичлари мамлакат Android бозорининг ўтган йилга нисбатан 9,3 фоизга ўсишига ёрдам берди.
Скриншот: Idc.com
Android бозорида қайта тикланаётган ўйинчиларнинг қаттиқ рақобатига дуч келган Apple, 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан жорий йилнинг шу даврида маҳсулот етказиб беришни 6,6 фоизга қисқартирди.
Анъанага кўра сотувлар кўпаядиган Хитой тақвими бўйича Янги йил байрами ҳам Apple компаниясига мавқейини мустаҳкамлашда унчалик ёрдам бермади.
Паст ва ўрта нарх диапазонига эга мобил қурилмалар, айниқса, сунъий интеллект хусусиятлари жорий этилган ва дисплейлари йиғилувчи бўлган гаджетлар хитойлик истеъмолчилар орасида машҳурликка эришмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди