09:27 / 08.05.2024
291

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига таяниб, “24.кг” хабар берди.

Ҳодиса 7 май куни маҳаллий вақт билан соат 12:20 атрофида (Тошкент вақти билан 11:20) Боткен вилояти, Лайлак тумани, Оқбўсоғ+- қишлоғи яқинида юз берган. Қирғизистон чегарачилари давлат чегараси чизиғидан 250-300 метр узоқликда Қирғизистон ҳудудида қорамол ўтлатаётган Тожикистон фуқаролари — чўпонларни пайқаб қолган.

Улар чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этиш талабига эътибор бермай, ҳарбий хизматчиларга тош отишни бошлаган. Чўпонлардан бири Қирғизистон чегара хизмати томон бир неча марта ўқ узган”, — дейилади хабарда.

Вазиятни кескинлаштирмаслик мақсадида Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг чўпонлар Тожикистон ҳудудига қочиб кетган. Қирғизистон чегарачилари орасида қурбонлар йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган.

Аммо жароҳат қандай шароитда, қачон ва қаерда олингани номаълум, чунки Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фақат фотосуратни тақдим этган”, — дейилади Чегара хизмати хабарида.

Икки давлатнинг чегара вакиллари учрашув ўтказиши кутилмоқда. Айни дамда қирғиз-тожик участкасидаги вазият барқарор деб баҳоланмоқда.

Тожикистон томони баёноти

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида вазият тинч. Суғд вилояти Жаббор-Расуловский тумани ҳокимлигига кўра, чегарадаги вазият барқарор. Ҳодиса 7 май куни тушдан кейин Қўрғонча ва Оқбўсоғ қишлоқлари ўртасида юз берган.

Можаро чўпоннинг қочиб кетган қорамолларини қайтариш учун Қирғизистон ҳудудига тасодифан кириб келгани сабабли юзага келган”, — дейди ҳокимлик.

Бунга жавобан қўшни республика чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган.

Жаббор-Расулов ва Лайлак туманлари чегара хизматлари музокаралар йўли билан кичик можарога ечим топди”, — дея аниқлик киритди ҳокимлик.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари баёноти

Тожикистон чегара қўшинларига кўра, 7 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 ларда Тожикистон фуқароси Абдуллоев Олимжон чегара чизиғида ўғли қўлга олингани сабабли Сулукта қишлоғидаги қирғизистонлик ҳарбий хизматчиларга мурожаат қилмоқчи бўлган.

Абдуллоев Олимжон ижтимоий мавқеига (тарих ўқитувчиси) кўра яхши қўшничилик тамойилларига зид бўлган ҳеч қандай ҳаракатларга йўл қўймаган. Бироқ унга нисбатан ўқотар қурол қўлланган, натижада у тан жароҳати олган. Ҳозирда Абдуллоев касалхонага ётқизилган”, — дейилади баёнотда.

Икки давлатнинг тегишли идоралари ушбу ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда. Чегарадаги вазият назорат остида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди