
Килиан Мбаппе ПСЖни Чемпионлар лигаси бош совринисиз тарк этадиган бўлди.
Франция чемпиони ярим финалда Дортмунднинг “Боруссия” клуби қаршилигини енга олмади ва ҳар икки учрашувда ҳам бир хил – 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мусобақани тарк этган Килиан Мбаппе ўйиндан кейин ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди:
- Рақиб жарима майдончаси ичида яхшироқ ўйнади. Мен оилам ва мухлисларга ачиндим. Биз қўлимиздан келганини қилишга уриндик, лекин бу етарли бўлмади. Бу мавсум биз узоққа боришимиз мумкинлигини кўрсатдик, - деди Килиан Мбаппе.
25 ёшли ҳужумчи Европа Чемпионлар лигасининг бу мавсумида 12 та учрашувда рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар