Фото: Instagram
Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга «Reveal» деб номланган янги функцияни тақдим қилди. У хиралаштирилган «Stories» жойлаштиришни назарда тутади, уни «Direct» орқали рухсат олингандан кейин кўриш мумкин.
Ушбу функцияни фаоллаштириш учун интерфейснинг юқори қисмидаги стикерлар белгисини босиш ва тегишли филтрни танлаш керак. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Ушбу функциянинг ишлаш механизми ҳали жуда аниқ эмас. Масалан, фойдаланувчилар ҳар сафар «Direct» орқали рухсат олиши шарт эмаслиги айтилган. Бироқ, функциянинг тавсифи айнан шуни назарда тутади.
Бундан ташқари, платформа яна бир қанча янги функцияларни тақдим этди. Масалан, «Мусиқангизни «Stories»га қўшиш» функцияси фойдаланувчиларга ўз кайфиятига мос келадиган севимли қўшиқларни баҳам кўриш имконини беради.
«Рамкалар» хусусияти «Stories»га қўшилган расмларни Polaroid услубидаги фотосуратларга айлантириб, тасвирни фойдаланувчилардан яширади. Суратни кўриш учун телефонни силкитиш ёки тугмани босиш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди