date
views 252

Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди

Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Фото:Reuters
ҲАМАС 6 май куни ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлиши ортидан Ғазо аҳолиси кўчаларда байрам уюштиришни бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Хабарга кўра, ҳозирда Рафаҳда минглаб фаластинликлар кўчаларга тўпланишган. Улар ҲАМАС билан бирдам эканликларини билдиришган.

Al Jazeera нашрининг сиёсий таҳлилчиси Марван Бишаранинг айтишича, ҲАМАСнинг сўнгги баёноти етти ойлик урушда янги саҳифани очди. Ушбу қарор Исроил учун кутилмаган вазиятда эълон қилингани айтилган.

Фото:Reuters
ҲАМАС томонидан воситачиларнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифига ижобий муносабат билдирилиши барчани ҳайратда қолдирди. Айниқса, АҚШ ва Исроил буни умуман кутмаган эди”, — деган Марван Бишара.

Манбага кўра, ўт очишни тўхтатиш таклифи ва унга тўлиқ эришиш 3 босқични қамраб олади. Бу уч босқич Миср ва Қатар расмийлари ҲАМАСга таклиф қилган ва Исроил талабларига ҳам мос келадиган тарзда амалга оширилади.

Фото: Reuters
Исроил Ғазонинг шимоли ва жанубини ажратиб турадиган Нетзарим коридорини тарк этиши орқали биринчи босқич сулҳ музокаралари бошланиши айтилган. Иккинчи босқич ҳарбий ва душманлик операцияларини бутунлай тўхтатишни ва Исроил кучларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетишни назарда тутади. Учинчи босқичда Ғазо блокадасининг тугатилиши режаси илгари сурилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди