Мексикадаги Халқаро Астрономлар конгрессида “SpaceX” компанияси бошлиғи Илон Маск ўзининг Марс конолизацияси режасини тақдим этди. Бу ҳақда “National Geografic”га таяниб "Кун" хабар берди.
Лойиҳа 80 кун ичида 100 нафар одамни Марсга етказиш, бир неча маротаба қатновчи транспорт тизимини ўз ичига олади. Келгусида Марсга саёҳат муддати 30 кунга қисқартирилиши режалаштирилмоқда.
Маскнинг режасига кўра, Марсга олиб борувчи транспорт Ер орбитасида ҳамда Марсга қўнганидан сўнг метан ва кислород билан тўлдириш мумкин бўлган 42 Raptor двигателлари билан жиҳозланган космик кемадан иборат бўлади. Ҳозирча саёҳат учун сарфланадиган ҳаражат 10 миллиард АҚШ долларига тенг, деб баҳоланишига қарамай, Маск Марсга чипта нархи АҚШдаги ўртача уйлар нархи – 200 000 АҚШ долларидан ошмаслиги керак, дея таъкидламоқда.
Маскнинг фикрича, 2022 йилга келиб Марсга рейсларни ҳақиқатан ҳам амалга ошириш мумкин бўлади. 40 ёки 100 йил ичида эса ердан 1 миллион аҳолини Марсга олиб чиқиш имконияти пайдо бўлади.
Бу вазиятда “колонизаторлар” Ерга қайтиши керак бўлади. “Мен одамларга Ерга қайтиш имконини берилишини жуда муҳим, деб ўйлайман”, дейди Илон Маск.
Муаллифининг сўзларига кўра, бу транспорт тизими нафақат Марсга парвоз қилиш, балки янги кўпсайёралилик эрасини очиш имконини беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади