Россия Федерацияси Шимолий денгиз флоти таркибидаги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи кемасини Ўрта ер денгизининг Сурия соҳилларига сафарбар этди. Уни бир нечта жанговар қўриқчи кемалар кузатиб боради. Бу ҳақда «Интерфакс» га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Адмирал Кузнецов крейсери етакчилигидаги корабллар гуруҳи узоқ сафарга чиқмоқда», — деган манба.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ягона авианосеци мамлакат ҲДФнинг Ўрта ер денгизидаги доимий бирикмаси таркибига бориб қўшилади.
Агентликнинг қайд этишича, ушбу сафар 4-5 ой давом этади. «Адмирал Кузнецов»нинг бортида энг янги МиГ-29КР ва МиГ-29КУБР қирувчи ҳамда Су-33 самолётлари бор. Бундан ташқари, крейсер учун Ка-52К «Катран» (Ка-52 «Аллигатор»нинг кема намунаси) жанговар вертолётлари ҳам ҳозирлаб қўйилган.
Ҳозирда, Ўрта ер денгизида Россиянинг 10га яқин кемаси мавжуд.
Аввалроқ, ҳарбий эксперт, истеъфодаги генерал-полковник Леонид Ивашов «Интерфакс»га берган интервьюсида, Россия ўзининг янги тарихида биринчи марта кемадаги авиациясидан машғулотларда эмас, жанговар ҳолатда фойдаланишини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради