АҚШ армияси инсониятнинг бутун тарихидаги энг қодир, кучли ва таъминланган армия ҳисобланади, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби. У бу ҳақда матбуот-анжуманда айтиб ўтди.
Кирби Россия президенти Владимир Путиннинг Россия армияси айни вақтда исталган потенциал агрессордан кучлироқ ҳисобланиши ҳақидаги сўзларига шу тариқа жавоб берди. Шу билан Кирби журналистнинг саволига жавоб бера туриб, Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳаракатлари Россия армиясини энг илғор деб аташга имкон беришига шубҳа билдирди.
"Мен бундай ҳисобламайман. Инсоният тарихида АҚШ армиясиникидан қодирроқ, билимлироқ, кучлироқ, яхши раҳбариятга эгароқ ва таъминланганроқ армия бўлган, деб ўйламайман", деб ўз сўзларини якунлади Кирби. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади