Юпитернинг "Жуно" (Юнона) космик аппарати томондан олинган янги суратлари унинг жанубий ва шимолий қутбларидаги атмосферани батафсил кўришга ёрдам беради, деб ёзади Кун нашри.
Космик аппарат тўхтовсиз ишлашда давом этмоқда ва NASA мутахассисларига сайёранинг қубтлари суратларини жўнатди. Суратлардан кўринишича, сайёранинг қутблари мовийроқ рангга эга экан.
Ушбу суратлар 2 февралда Юпитердаги булутларнинг юқори қатламидан 102 минг км юқоридан олинган. Атмосферанинг бу қисмида улкан сайёра ўлчамларига кўра кичик бўлган бўронлар кўплаб юз беради. Эҳтимол, айнан шу сабабли у мовий рангга эга бўлиши мумкин.
Яна бир суратда сайёранинг жанубий қисми тасвирланган. Бу қисмда ҳам тўфонлар ва бўронлар юз беради, бироқ улар бу ерда барқарорроқ ва бир неча йиллар давом этади. Тахминлардан бирига кўра, тўфон атмосферанинг юқори чегараси билан бир хил баландликда бўлса, унинг ранги оқ бўлади. Бироқ унинг кучи ортса, у булутлар қатламидан юқорироққа кўтарилади ва бу ерда Қуёшнинг ультрабинафша нурланиши унинг таркибини кимёвий ўзгартириб, унга қизғиш ранг беради. Сайёранинг бу қисмида ҳамма тўфонлар оқ рангда бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди