Техас штати, Навасота шаҳрида поезд рельси устида амалга оширилаётган фотосессия чоғида модель вафот этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.
Фредзания Томпсон исмли 19 ёшли қиз поезд рельслари устида керакли ракурсни танлаётиб, катта тезликда яқинлашган поездни кўрган ва иккинчи йўлга ўтган. Бироқ, шу ҳолатда у орқасидан яна бир поезднинг келаётганини кўрмай қолган.
Фредзания олинган ўта оғир жароҳатлар туфайли, ўша жойнинг ўзида вафот этган. Фредзания ҳомиладорликнинг иккинчи ойида бўлган.
Фалокат чоғида суратчига зарар етмаган.
ОАВда айтилишича, узоқдан рельс устида одамлар бор эканини кўрган машинистлар сигнал беришган, яқинлашаётиб, поездни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ, юзлаб вагонлардан иборат поездни тўхтатишнинг имкони бўлмаган.
Маълумотларга кўра, марҳума талаба бўлган. Ўқишни ташлаб, модель бўлиш орзусида агентликлардан бири учун тайёрлаётган фотосессия фожеа билан якун топган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради