Фарғонадан Москвага учаётган самолётни чақмоқ урди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғонадан Москвага учаётган самолётни чақмоқ урди

Жамият 30-05-2015, 19:22 2 044
Фарғонадан Москвага учаётган самолётни чақмоқ урди

29 май куни Москвага йўл олган икки йўловчи самолёт об-ҳаво айниши туфайли чақмоқдан зарарланди. Интерфакс агентлиги'га таяниб Kun.uz хабар беришича, йўловчи самолётлари Фарғона ва Санкт-Петербургдан Москвага учиб келган.

Москванинг Домодедово аэропортига Фарғонадан келган А-320 ва Санкт-Петербургдан келган Boeing-737 самолётларини техник кўрикдан ўтказиш чоғида чақмоқ туфайли уларнинг баландлик рули конструкциясига зарар келтирилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли 60дан ортиқ рейс ушланиб қолган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.