Айни вақтда давлат ташрифи билан Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун россиялик ҳамкасби Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказиши белгиланган.
Муҳокамалар чоғида иқтисодий ҳамкорлик масаласида шартномалар имзолашдан ташқари, маданий дастурда ҳам иштирок этиш режалаштирилган. Президентлар Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейига ташриф уюштиришлари белгиланган. Бу ерда улар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикасининг санъат музейи коллекциясидан ўрин олган рус санъатига оид экспозиция билан танишадилар. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб "Қалампир.уз" хабар бермоқда.
Экспозициядан 234 та буюм жой олган. Улар орасида рассомлик ва графика, декоратив-амалий санъат асарлари, шунингдек, археологик артефактлар бор.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. Кўргазма очилишида Ўзбекистон ва Россиянинг Маданият вазирлари ҳам иштирок этадилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради